Тошкентда туман ва маҳаллаларни кўкаламзорлаштириш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши давом этмоқда. Бу сафар акция Шайхонтоҳур тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3-сектор ҳудудида жойлашган “Сархумдон” маҳалласида ўтказилди. Туман ИИО Фмбнинг юздан ортиқ ходимлари Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигидаги ҳамкасблари билан бирга маҳалла ҳудудида 375 та дарахт кўчатларини ва бошқа ўсимликларни ўтқазишди.