Республика наркология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали олий тоифали шифокори Элбек Дилов кечки навбатчилик вақтида совуқ қурол билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантириб, вазиятни назорат остига олди. У юқори профессионаллик, фидойилик ва масъулият билан ҳаракат қилиб, фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишда муҳим рол ўйнади.
Шифокорнинг виждонан ва жасорат билан иш тутгани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўрсатган яқиндан ёрдами алоҳида эътироф этилди. Унга вилоят ИИБ бошлиғи томонидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
У.БАРАКАЕВ,
лейтенант.
Бухоро вилояти.
