Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Муҳиддин Жўраев шу кунларда тегишли соҳаларнинг мутасадди раҳбарлари билан бирга тиббиёт муассасаларининг қишга тайёргарлигини ўрганиб чиқмоқда.

Жумладан, Бағдод, Риштон ҳамда Олтиариқ тумани марказий шифохоналарининг иситиш тизими соз ҳолатда ишлаётганлиги кўздан кечирилди. Табиий газ ёки кўмир ёрдамида иситилаётган мазкур масканларда иссиқлик даражасини меъёрда ушлаш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Муассасаларда даволанаётган фуқаролар билан суҳбат ўтказилиб, мутасадди раҳбарларга куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.