Она Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам тантаналари ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Наманган вилоятида жойлашган 7552-ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар ушбу шодиёна билан барчани самимий қутлаб, уларнинг юрт осойишталигини сақлаш йўлидаги масъулиятли хизматига улкан муваффақиятлар тилади.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир сўнгида ҳарбий хизматчиларнинг бир гуруҳига турли даражадаги мукофотлар топширилди.

Ўз мухбиримиз.