Вилоят ИИБ ҳамда Шофиркон тумани ИИБ масъуллари билан биргаликда “Дўрмон” ва Алишнр Навоий номли маҳаллада “Хонадонбай” тизими асосида аҳоли орасида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилди. Тадбирда туман ИИБ 3-сектор масъуллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Ҳудудлардаги 10 та қишлоқ бўйлаб 35 та савдо обектлари, 2300 дан ортиқ хонадон, кўча ва жамоат жойларида 24 та низоли оила, қўни-қўшни ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар вакиллари, аҳоли ва корхоналар ходимлари, айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга доир ҳуқуқий-тарғибот ишлари олиб борилди. Тадбир доирасида соғлиқни сақлаш муассасаси ҳисобида турган 14 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган ва 28 нафар руҳий касаллар хонадонига соҳа ходимлари билан борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ҳамда тиббий кўрикдан ўтказилди.
Аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, шунингдек, фирибгарлик, ўғирлик ҳамда кибержиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслик йўлларини тушунтириш мақсадида 22 нафар қассоблик, чорва молларини ташувчилик ва олиб-сотиш билан шуғулланадиган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида 96 нафар қоидабузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, 38 та автомашина қарздорлиги бўйича жарима майдончасига жойлаштирилди ва 22 миллион 100 минг сўм миқдордаги жарималар ундирилди. Шу билан бирга, ҳайдовчиларга 200га яқин тарғибот буклетлари тарқатилди.
Бундан ташқари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи 18 нафар муқаддам судланган, 19 нафар жиноят содир этишга мойил ҳамда 33 нафар туман ИИБ профилактик ҳисобдаги ва Пробация назорати остида турган шахслар билан ижтимоий-ҳуқуқий ҳамда психологик ёрдам кўрсатиш, келгусида такроран жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик бўйича огоҳлантиришлар берилди. Мазкур тарғиботлар давомида жами 2300 дан ортиқ буклет ва профилактика инспекторлари ташриф қоғозлари тарқатилди.
Шу куни ов қуроли эгалари, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган фуқаролар билан якка тартибда профилактик ишлар олиб борилди. Уларга жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш, айниқса, мамлакатимизда аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида профилактик тушунтиришлар берилди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
