Наманган шаҳрида яшовчи А.А. 22 октабр куни соат 16:40 ларда “Дамас” русумли автомашинасида Давлатобод тумани маҳалласидан Наманган шаҳар йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган вақтда бир йўловчи қўлини кўтариб уни тўхтатади. У бегона эмас, аввал судланиб чиққан синфдоши Т.Т. экани маълум бўлади. Мошинада ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган Т.Т. синфдошини 130000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, автомашинадан тушиб қочиб кетади.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида Т.Т. Наманган шаҳрида жойлашган компютер ўйинхонасида юрган вақтида қўлга олинган.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
