Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ички ишлар органлари Пробация хизмати ҳисобида турган шахслар ўртасида ўтказилган мазкур беллашувда барча шаҳар ва туман жамоалари иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада Хонқа тумани жамоаси биринчи, Урганч шаҳри ва Янгибозор тумани жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.