– Аҳматилло бир ойда элликка яқин лавҳа ва видеороликларни юқори сифатда монтаж қилади, – дейди вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари, капитан Исмоилжон Шарипов. – Болаларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширадиган ва огоҳликка чорлайдиган анимацион филмлар тайёрлашда ҳам яхшигина тажрибаси бор. Янгича ёндашувлари эса тайёрланаётган лавҳаларимиз сифатини ошириб, томошабинларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.
Фарғона вилояти Иибда замонавий медиа марказ ва унинг қошида алоҳида студия ташкил этилган.
– Медиа марказнинг очилиши фаолиятимизда кўплаб қулайликлар яратди, – дейди катта лейтенант Аҳматилло Олимов. – Илгари асосий вақтимизни телеканал ва радио студияларига қатнаш билан ўтказардик. Ҳозир эса медиа марказда туриб ҳар қандай кўрсатув, давра суҳбати, интервю, видеомурожаатлар ва соҳага оид ахборотларни тасвирга олиб, монтаж қилиб, тайёр ҳолатга келтиряпмиз.
Мутахассиснинг айтишича, янги медиа марказда ички ишлар органлари фаолиятига оид янгиликларни, хабар ва воқеаларни халқимизга тезкор ва холисона етказиш имконияти тубдан яхшиланди. Натижада вилоятдаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ахборот хизматлари билан ҳамкорликда янги «Вазият-24» номли махсус кўрсатув тайёрланиб, ҳафтада бир маротаба вилоят телевидениеси ва расмий каналларда эфирга узатилмоқда. Кунлик ахборотлар тайёрлаш ҳажми ва сифати ҳам аввалги йилларга нисбатан сезиларли даражада яхшиланди.
Қаҳрамонимизнинг турмуш ўртоғи Мукаррамхон Олимова ҳам журналист. Вилоят телевидениесида муҳаррир бўлиб фаолият кўрсатади. Улар аҳилликда 2 нафар фарзандни камолга етказишмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
