Фарғона шаҳрида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этиб, тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларни, фахрийларни касб байрами билан самимий қутлади. Халқ билан ҳамнафас хизмат олиб борадиган, ўзгалар хотиржамлиги учун ўз ҳаловатидан кечган фидойи касб эгалари муносиб шарафланди. 

Байрам арафасида Президентимизнинг тегишли фармони билан Марғилон шаҳар ИИБ катта тезкор вакили Баходир Холматов "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирланган эди. Юксак мукофот соҳибининг фидойилиги яна бир бор эътироф этилди.

Шуннингдек, яна бир гуруҳ фаол ходимларга навбатдаги махсус унвонлар, Вазирликнининг идоравий кўкрак нишонлари, вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.  

Байрам тадбири вилоят ИИБ қошида ташкил этилган ансамблъ хонандаларининг юрт посбонларини шарафловчи куй ва қўшиқлари, вилоятимизнинг таниқли санъат намоёндалари томонидан ижро этилган дилтортар тароналар ва гўзал рақслар билан янада файзли ўтди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.