Юрт осойишталиги йўлида беминнат хизмат қилаётган кичик сержант Дониёр Бахтиёров 1981 йили Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида тавллуд топган. У 2000 йилда Чирчиқ индустриал техникумини муваффақиятли тамомлайди.

Илк хизмат фаолиятини 2003 йилда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда назоратчи лавозимида бошлаган ёш ҳарбий устозлари ёрдамида касб сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозирда қўшинларга қарашли Тошкент вилоятидаги 7535-ҳарбий қисм 3-баталон ошхона бошлиғи лавозимида хизмат қилмоқда.

Лавҳамиз қаҳрамони фаолияти давомида ўзини ижобий томондан кўрсатиб, хизматга оид меъёрий ҳужжатлар ҳамда Умумҳарбий низомлар талабларини пухта ўзлаштириб, кундалик фаолияти давомида ундан тўғри фойдаланиб келмоқда. Д. Бахтиёров ўзининг ҳарбий ва касбий билимини ошириш ҳамда дунёқарашини кенгайтириш мақсадида турли бадиий ва сиёсий китоблар, газета ва журналларни мунтазам мутолаа қилиб боради.

Жанговар тайёргарлик машғулотлари, маънавият ва маърифат дарсларини мукаммал ўзлаштириш билан бирга, шахсий таркиб ўртасида ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб, жамоадошлари орасида обрў-эътиборга сазовор бўлаётир.

Бундан ташқари, ўзининг интизоми, уддабуронлиги ва ташаббускорлиги билан бошқа ҳарбий хизматчиларга ҳам намуна бўлиб келмоқда.

Шунингдек, тиниб-тинчимас Дониёр Бахтиёров мамлакатимиз Президентининг 2016 йил 28 ноябрдаги фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил” эсдалик нишони билан тақдирланган.

Шу боисдан, кичик сержант Д. Бахтиёровнинг она ватанимиз осойишталиги йўлидаги машаққатли хизматида улкан муваффақиятлар тилаб, келгуси фаолиятида бундан-да, юқори марраларни забт этишини тилаб қоламиз!

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.