Ҳафтанинг шанба куни Фарғона вилоят ИИБ раҳбариятининг қабул куни этиб белгиланган. Шу кунлари режа асосида бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан фуқаролар қабул қилиниб, кўтарилаётган масалалар атрофлича ўрганиб чиқилмоқда.

Куни кеча вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов томонидан фуқаролар қабули ўтказилиб, ички ишлар органлари фаолияти ва ходимлар билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

Қабул давомида ходимларнинг ота-оналари билан ҳам мулоқот ўтказилиб, хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, бу борада бошқарма раҳбарияти ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.