Дилрабо Эргашева,
Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси суриштирувчиси,
лейтенант.
– 2023-йилда ИИВ Академиясини тамомлаб, тергов йўналишида ўз фаолиятимни бошлаган бўлсам, иш фаолиятимдаги илк муваффақиятим мен учун катта натижа. Яна янги марралар сари интилиб, вилоятимиз шарафини ҳимоя қилмоқчиман.
Бадиий китоблар ўқишни кун тартибига киритганман. Айниқса, мумтоз адабиётимиз вакилларининг, жаҳон классикларининг асарларини севиб мутолаа қиламан.
Менинг отам Абдулҳамид Акбаров Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси катта терговчиси. Уларнинг маънавий қўллаб-қувватлаши мени катта марралар сари ундайди.
Форум бизда катта таассуротлар қолдирди. Биз турли вилоятлардан келган ҳамкасбларимиз билан танишиб, 2 кун давомида тажриба алмашишга ҳаракат қилдик.
ИИИ республика форумининг «Энг яхши китобхон ходима» кўрик-танловида фахрли 3-ўринни эгаллаганим оила аъзоларим, яқинларим ва ҳамкасбларим томонидан қувонч билан кутиб олинди. Бу ютуқ мени келгусида бундан-да юқори натижаларга эришишга ундайди.
