Қарши шаҳар “Геолог” ўйингоҳида вилоят ички ишлар бошқармаси Касбий тайёргарлик бўлими ҳамда вазирлик “Динамо”жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши билан ҳамкорликда навбатдаги спорт машғулотлари ташкил этилди.  

Бошқарма бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов бошчилигида бўлиб ўтган спорт машғулотида таркибий бўлим ва соҳавий хизмат ходимлари дастлаб югуриб чиниқишди. Сўнгра, барча шахсий таркиб бадантарбия машғулотларида иштирок этишди.  

Бошқарма тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари томонидан иштирокчиларга қурол ва махсус воситаларини техник тавсифи ва қўллаш тартиби ҳақида тушунчалар берилди. 

“Қўл жанги” федерацияси вилоят бўлими масъул ходимлари томонидан ички ишлар органлари ходимлари хизмат давомида юзага келадиган фавқулодда ҳолатларда, қуролли жиноятчини зарарсизлантиришда жисмоний ва жанговар машқларни амалда бажариш кўникмалари оширилди. 

Якунда вилоят ички ишлар бошқармаси таркибий бўлимлари ходимлари ўртасида футбол ҳамда сузиш мусобақалари ташкил этилди. 

Шерзод Бердиқулов,

капитан

Қашқадарё вилояти.