Яқинлашиб келаётган касб байрами – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларида турли спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган. Хусусан, яқинда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш алоҳида баталони бўлинмалари ўртасида футбол, валейбол, баскетбол, ҳарбий эстафета, узоқ масофага бўлинма таркибида югуриш, шахмат ва арқон тортиш бўйича спорт мусобоқаларига старт берилди.
Мусобоқа бошланиши муносабати билан баталъон шахсий таркиби саф тортди. Ҳарбий қисм командири, подполковник Умид Аҳмедов ҳарбий хизматчилар жисмоний ва жанговар шайлигини оширишда спорт мусобақаларининг ўрни муҳим эканлигини таъкидлаб, барчага омад тилади.
Шундан сўнг мусобақа бошланди.
Фозилжон Мамашарипов,
“Постда” мухбири.
