Самарқандда ИИБ ходимлари ўртасида ташкил этилган волейбол мусобақаси якунига етди. Бу ҳақида вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилади.

Кескин ва муросасиз кечган ўйинлар якунига кўра 3-ўринни Нуробод тумани ИИБ, 2-ўринни Патрул-пост ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси жамоалари кўлга киритди. Мусобақа ғолиблиги вилоят ИИБ марказий аппарати жамоасига насиб этди.

Ғолиблар бошқарманинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.