Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маърифат залида «Хавфсиз Тошкент» консепсияси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Унда бошқарма раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб қатнашди.
Хизмат давомида ҳамкасблари орасида намунали хулқи, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатиб, мамлакатимиз ҳудудида тақиқланган психотроп, гиёҳвандлик моддалар, ўткир тиғли жисмлар, қидирувда бўлган хавфли жиноятчилар, транспорт воситаларини аниқлаган ходимларнинг ота-оналари ҳамда яқинларига ИИББ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Рафиқ Жалилов томонидан ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
