“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастуридан ўзларининг ғаразли ниятлари йўлида фойдаланишга уринаётган шахслар ҳам йўқ эмас. Зарафшонлик Ж.А ҳам шериклари билан ўзаро тил бириктириб, тикувхона фаолиятини йўлга қўйиш баҳонасида Халқ банкининг Зарафшон шаҳар филиалидан 196 миллион сўм кредит маблағлари олишди. Шундан 70 миллион сўмига “хўжа кўрсин учун” тикув машиналар сотиб олишди. Қолган пулларни эса ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборишди. Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А ва унинг шерикларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
