Денов тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва камбағалликни қисқартириш маркази биносида ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштирокида “Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бизнесни ривожлантириш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Туман ИИБ ЖХХ Пробасия гуруҳи инспектори, капитан Қ.Ғафуров иштирок этган семинарда Пробасия назоратидаги жазо муддатини ўтаб келаётган ёшларга тадбиркорликни йўлга қўйиш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш тўғрисида тажрибали тадбиркорлар томонидан ҳуқуқий-амалий ёрдам кўрсатилди.
Тадбир сўнгида назорат остидаги ёшлар мавжуд бўш иш ўринлари билан таништирилиб, улардан 2 нафарига ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Сурхондарё вилояти.
