Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тузилмалари шахсий таркиби иштирокида жорий йилнинг ўтган 9 ойи якунлари бўйича видеоконфренцалоқа тизими орқали йиғилиш ўтказилди. Унда тергов бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларга тўхтатилиб ўтилди.
Шунингдек, йил охирига қадар иш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида ўтган давр мобайнида шахсий таркибга ўрнак бўлиб, яхши кўрсаткичларга эришган тергов бўлинмалари раҳбарлари ва терговчилар пул мукофоти ва ташаккурномалар билан тақдирланди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
