Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимиздаги 7531 ҳамда Тошкент вилоятида жойлашган 7535-ҳарбий қисм мутахассис ҳайдовчилари ва махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи ҳарбий хизматчилари иштирокида Чирчиқ ҳарбий дала полигонида “Қалқон” русумли ҳарбий автомобил ёрдамида амалий ўқ отиш машғулотлари бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони, полковник Х.Ботиров ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳам бу борада ўзларининг тегишли тавсияларини беришди.

Ўтказилган машғулотлар давомида барча ҳарбий хизматчилар ўз тажрибаларини янада бойитишди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.