Қарши давлат университетида “Кибержиноятлар ва уларнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари, университет профилактика инспектори, тюторлар ва 1-босқич талабалари иштирок этди. 

Тадбирда бугунги глобаллашув даврида ёшлар онги ва тафаккурига салбий таъсир этувчи турли мафкуравий найранглар, ахборот хуружларидан сақланиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, кибержиноятчилик, гиёҳвандлик, экстремизм ва терроризм каби иллатлар домига тушиб қолмаслик учун огоҳлик ва ҳушёрликни йўқотмаслик ҳар бир инсоннинг энг муҳим бурчи, кундалик вазифаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Мавзу доирасида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Суҳроб МУҲАММАДИЕВ, 

капитан.

Қашқадарё вилояти.