Наманган давлат университети талабалари ўртасида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи препаратларнинг истеъмоли ҳамда ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, Оицга қарши кураш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Наманган вилояти ИИБ масъул ходими, Оицга қарши кураш маркази шифокорлари, университет профессор-ўқитувчилари, профилактика инспектори ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Учрашувда сўз олганлар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар инсон соғлиғи ҳамда хавфсизлигига жиддий таҳдид солиши, жиноятларга йўл очиши, айниқса, жабрланувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этаётганига эътиборни қаратдилар.
Мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
