Фарғона вилояти Тошлоқ туманида талончилик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 21-январ куни соат 15:00 ларда “Спарк” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган икки киши “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Матиз” русумли автомашинани бошқариб кетаётган З.С.га тўхташ ишорасини бериб тўхтатишади.

Икки машина ҳам йўл четига тўхтагач, “Спарк”дагилар “Матиз” ҳайдовчисини уриб, нархи 500 минг сўмлик уяли телефон аппаратини тортиб олишади ва ҳодиса жойидан яширинишади.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган суриштирувлар давомида “Спарк”даги зўравонлар шахсига аниқлик киритилди. Талончиликда гумонланаётган ушбу шахсларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.