Бухоро вилоятида ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти раҳбарияти ҳамда Фахрийлар кенгаши аъзолари иштирокида тизим ходимлари билан учрашув ўтказилди. Тадбир давомида сўнгги вақтларда ички ишлар органлари тизимида учраётган айрим салбий ҳолатлар, уларнинг олдини олиш бўйича самарали чоралар, ходимлар орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари юзасидан очиқ ва эркин мулоқот олиб борилди.

  Фахрий ходимлар суҳбат жараёнида ўз тажрибаларига таянган ҳолда қўшимча таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар. Уларнинг амалий тавсиялари ёш ходимлар учун муҳим йўналиш бўлиб хизмат қилиши таъкидланди. Учрашув якунида ички ишлар органларида йиллар давомида фидокорона хизмат қилган фахрийлар Иивнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

У.ШУКУРЛАЕВ,

маёр.

Бухоро вилояти.