Урганч шаҳрида яшовчи М. К. таниши П.О.нинг нотурар жойга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тўғирламоқчи эканлигини эшитиб, уни излаб топади. М.К.нинг қуруқ ваъдаларига ишонган П.О. шу йилнинг феврал ойида унга 3 минг 300 АҚШ долларини бериб юборади.
Аммо, М. К. осон йўл билан қўлга киритган мўмай даромадни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб, юборади. Фирибгарнинг алдовларидан тоқати тоқ бўлган жабрланувчи, охири ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
