Урганч шаҳрида яшовчи Т.М. таниши, Урганч туманидаги Мевазор маҳалласида яшовчи П.Д.нинг ишончига кириб, уни ўз “тузоғи”га илинтирди.

Дастлаб у 2021-йилнинг январ ойида тадбиркорлик билан шуғулланишини айтиб, ундан 20 миллион сўм пул қарз олди. Кейинчалик турар жой қуриш учун ер майдони борлигини айтиб, унинг яна 70 миллион сўм пулини қўлга киритди. Ҳаром луқма ейишга одатланган бу кимса П.Д.нинг “Малибу-2” русумли автомашинасини ҳам 20.000 Ақш долларига сотиб юборди ва уни бошқа автомашина олиб беришга ишонтирди. Хуллас, йиллар ўца-да, Т.М. ваъдасида турмади. Танишининг хурмача қилиқларидан тоқати-тоқ бўлган П.Д. охири ички ишлар органлари ходимларига мурожаат қилишга мажбур бўлди. 

Айни кунда мазкур ҳолат юзасидан Т.М.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Худойберган ЖАББОРОВ, 

ўз мухбиримиз. 

Хоразм вилояти.