Пойтахтимизнинг Яккасарой туманидаги 135-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллаберганова, туман ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Алишер Муродов, туман солиқ инспексияси бошлиғи Абдумухтор Маликов, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Мустафаева Дилфуза ва масъул ходимлар иштирок этишди. Танловнинг тест синови босқичида тумандаги 13 та умумтаълим мактабдан мактаб терма жамоаси шакллантирилган бўлиб, ҳар бир мактабнинг 7-9-синф ўқувчиларидан иборат 5 нафардан жами 65 нафар ўқувчи қатнашди. Якунда 1-ўрин 118-мактаб ўқувчиларига насиб қилди. Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини билан мукофотланди.

Ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.