ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигида вазир ўринбосари, генерал-маёр Б. Мирзараҳимов бошчилигида жорий йилнинг 6 ойи давомида жанговар хизмат ва ҳарбий интизом ҳамда шахсий таркиб томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва келгусидаги вазифаларни белгилашга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Видео-конференс-алоқа тарзида ташкил этилган ушбу тадбирда қўшинларга қарашли барча ҳарбий қисм ва қўшилмаларда хизмат қилаётган она Ватанимиз ҳимоячилари иштирок этишди.
Танқидий руҳда ўтган мазкур йиғилишда шахсий таркиб томонидан содир этилган қонунбузилиш ҳолатлари ва кўнгилсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиши ҳамда бунга имкон берган шарт-шароитлар таҳлил қилиниб, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.
Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан келгусида ҳарбий хизматчилар орасида коррупция, фирибгарлик ва бошқа турдаги қонунбузарликларнинг олдини олиш борасида таъсирчан профилактик тадбирлар олиб бориш, жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлаш юзасидан вазифалар ҳам белгилаб берилди.
Ўз мухбиримиз.
