Яқинда Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Баҳодир Ахмедов томонидан бошқарма соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туман ИИБ ходимлари билан йиғилиш ўтказилди. 

Тадбир аввалида, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, хизмат ва ижро интизоми бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумотлар тингланди. Сўнгра, ўтган ва жорий даврда ҳудудда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шу жумладан, кибержиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, фуқаролар осойишталигини таъминлаш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши ҳамда бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлил қилинди.

Бундан ташқари, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва хизматни самарали ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар ҳам берилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.