Жиззах шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш бўйича вилоят, шаҳар ва туманлар штаблари аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ижтимоий-иқтисодий соҳа обектлари ҳамда турар жойларни қишга тайёрлаш, электр, табиий газ, ичимлик суви, иссиқлик билан таъминлаш, кўмир захирасини юзага келтириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, ижтимоий-иқтисодий соҳа обектлари ҳамда турар жойлардаги мўрилар созлиги чораларини кўриш юзасидан топшириқлар берилди.
Тадбирда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Яҳёжон Абдулҳаков сўзга чиқди.
Алижон Абдусатторов,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.
