Сирдарё вилояти ИИБ Транспортда ХТБ бошлиғи ўринбосари, подполковник И.Бекназаров, ҲПБ инспектори, катта лейтенант Д.Нарзуллаевлар томонидан "Пайшанба - жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш куни" тадбири доирасида темирйўл ишчи ва хизматчилари билан учрашиб, карантин қоидаларига риоя қилиниши юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, турли хилдаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда темирйўлларда хавфсизлик чоралари мавзуларида суҳбат ўтказилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
«Постда» мухбири.
Сирдарё вилояти.
