Вилоят ИИБ ТҚХ ТҚКБ ҳамда Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Бухоро” халқаро аэропорти ва темир йўл вокзалида узоқ муддатга ишлаш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда фуқароларга нотўғри талқин қилинаётган исломий тушунчалар, экстремистик хуружларнинг хусусияти, диний-маърифий сайт ва ижтимоий тармоқлар, ижтимоий тармоқ одоблари, таҳдидлардан ҳимояланиш йўллари, моддий манфаат эвазига ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши борасида тушунтиришлар олиб борилди.

Б.ТОШЕВ,

капитан.