Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси ички ишлар вазирлиги қўшинларини тайёрлаш кафедрасининг ташаббуси билан «ИИВ ҳарбий тузилмаларига офисер кадрларни тайёрлашда долзарб муамолар, ечим ва таклифлар» мавзусида республика миқёсидаги илмий семинар бўлиб ўтди.
Унда ИИВ Академияси, Жамоат хавфсизлиги университети, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Қуролли Кучлари академиясининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек, тингловчи ва курсантлар иштирок этишди.
Анжуманда сўз олганлар офисер кадрларнинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбий маҳорати, ватанпарварлик фазилатларини оширишга янада кўпроқ аҳамият қаратиш замон талаби эканлигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда ИИВ қўшинлари учун офисер кадрларни тайёрлашда ихтисослик фанларининг ўрни бўйича тажриба ва маълумотлар алмашинди. Ўқитишнинг янги усул ва воситаларини жорий этиш масалалари ҳам семинар қатнашчилари томонидан кўриб чиқилди.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан илгари сурилган таклифлар бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Жасур РАҲМАТОВ,
подполковник.
