Мамлакатимизда ички ишлар органлари тизимини тубдан такомиллаштириш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг «Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оилааъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда муносиб ҳисса қўшган 88 нафар ички ишлар органлари ходимларининг 103 нафар фарзандларига «Тавсиянома»лар Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков томонидан тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.