Хизмат жараёнида соҳа ходимларнинг жисмоний ва жанговар салоҳиятга эгалиги, тайёргарлик даражаси муҳим аҳамиятга эгадир. Шу боисдан ҳар бир ходимдан касб малакасини ошириб бориш, тайёргарлик даражасини баҳолаш талаб қилинади.
Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЖЦБ Кинология бўлинмаси ходимлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари билан ана шундай синовлардан ўтишди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖЦХ масъул ходимлари томонидан малака тоифасини бериш ҳамда умумий ва махсус курслар бўйича тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида кинологлардан синовлар қабул қилинди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«Постда» мухбири.
Қорақалпоғистон Республикаси.
