Шу кунларда ўтказилаётган “Долзарб қирқ кунлик” профилактик тадбирлари давомида мавжуд куч воситалардан оқилона фойдаланган ҳолда ички ишлар органларида “темир интизом” ни йўлга қўйиш ва қонунийликни таъминлаш борасидаги натижаларни яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ички ишлар органларида коррупсияга қарши курашиш ва шахсий таркибни кунлик хизматга келиб кетиши, авторейд ўтказиш, яшаш шароитларини ўрганиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларни аниқлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида Қизириқ тумани Иибда бўлиб ўтган йиғилишда сўз юритилди.
Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Шадиэв ҳамда ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар иштирок этган йиғилишда хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган ходимларнинг ота-оналарига миннадорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Ўз мухбиримиз,
Сурхондарё вилояти
