Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида ташкил этилган видеоселектор йиғилишида 2022-йил тергов йўналишида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар сарҳисоб қилинди. 2023-йилда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бундан ташқари, тадбир давомида содир этилган жиноятларни сифатли тергов қилиб, юқори кўрсатгичларга эришган ҳамда ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга диплом, эсдалик совғалари топширилди.

Соҳада узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 3 нафар ходим тантанали равишда нафақага кузатилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.