Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ходимлари ўртасида касб маҳоратини ошириш ҳамда малакали кадрлар захирасини яратишга қаратилган кўрик-танлов ўтказилди. Танловда терговчи ва суриштирувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Суд Пленуми қарорлари, Ички ишлар вазирлигининг меъёрий ҳужжатларига оид билими синовдан ўтказилди. Шунингдек, уларнинг касб малакаси, ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар ва сиёсий жараёнлардан хабардорлиги баҳоланди.

Танлов иштирокчиларининг жисмоний салоҳияти тўсинда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, қуролдан ўқ отиш ва уни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш шартлари асосида аниқланди. Тадбир якунида “Намунали терговчи”, “Намунали суриштирувчи”, “Намунали ходима” номинасиялари ғолибларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.