Айни кезларда мамлакатимиздаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларнинг жанговар тайёргарлиги, маънавий-маърифий ишлар, физика, математика ва мантиқий саволлар бўйича билимларини синаш ва олий ўқув юртларига кириши учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳридаги 7256-ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ҳам  ушбу синовларда иштирок этишди. 

Синовлардан билими ва ақлий салоҳияти билан ўтган аскарлар юртимиздаги олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиёзини қўлга киритади. 


Содиқ Раҳимов,

“Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.