Бугунги лавҳамиз қаҳрамони бир неча йиллик тажрибага эга – Жиззах шаҳар ИИБ 2-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси, маёр Зафар Ортиқов. У касбий фаолиятини 2011-йилда Жиззах шаҳар ИИБ Жқбда бошлаган. Кейинчалик Арнасой туманида тезкор вакил, Жиззах шаҳрида эса профилактика инспектори сифатида аҳоли билан бевосита ишлаб, ҳудуд осойишталигини таъминлашда тажриба оширди. У ҳозирги вазифасида фаолият юритаракан, навбатчилик қисмига келиб тушган хабарларни зудлик билан таҳлил қилиб, тергов-тезкор гуруҳини воқеа жойига тезда йўналтиради. Айнан мана шу тезкор ҳаракатлар натижасида кўплаб жиноятлар "иссиқ изи"дан фош этилмоқда. Унинг учун ҳар бир сония муҳим – хато қилишга ҳаққи йўқ.

 Ҳар бир ходимнинг ютуқлари ортида унинг тинч ва бахтли оиласи туради. Маёр Ортиқов нафақат намунали ходим, балки меҳрибон ота ҳамдир. Унинг 3 нафар фарзанди бор. Хизматнинг оғир ва масъулиятли дамларида оиласининг қўллаб-қувватлаши унга куч-қувват бағишлайди.

 Сарвар СОБИРОВ,

 ўз мухбиримиз.

 Жиззах вилояти.