2019 йил март ойида номаълум шахс Ромитан тумани “Афросиёб” маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган Б.Т. исмли аёлнинг яшаш уйидан қиймати 60 миллион сўмлик тилла буюмларни яширин равишда талон-торож қилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жкнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилганди. Аммо нафақат туман ИИБ ходимлари, балки вилоят ва қўшни шаҳар ва туман ИИБ ходимлари тезкор-техник ҳамда суриштирув, шунингдек, тергов ҳаракатлари олиб боришмасин, мазкур жиноят очилмай келаётган эди.
Орадан тўрт йил ўтиб, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноят очилди. Ўғри шу туманнинг “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган У.Б. бўлиб чиқди. Айни пайтда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
