2022-йил 2-январ куни Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида яшовчи, фуқаро Иибга ариза билан мурожаат қилган. Ва 1-январ кунидан 2-январ кунига ўтар кечаси номаълум шахс унинг яшаш уйига калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи ётоқхонасидаги жавон ичдан жами баҳоси 10 000 АҚШ долларига тенг тилла тақинчоқларини ва 300 000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб кетганлигини маълум қилган. Ушбу номаълум шахсни топишда амалий ёрдам сўраган.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати тақдим этилган хабарга кўра, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сонли ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғрилик жиноятини Самарқанд тумани “Қозиариқ” Мфйда яшовчи С.А. содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
«Постда» мухбири.
Самарқанд вилояти.
