Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида Навоий шаҳри ҳудудида тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Дастлаб, шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда ижтимоий соҳа вакиллари иштирокида хизмат олди йўриқнома ўтказилди. Унда куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар белгилаб берилди. Шундан сўнг, "Матонат" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи фуқароларнинг хонадонига ташриф буюрилиб уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди. 

Навбатдаги манзил "Тинчлик" МФЙ ҳудуди бўлиб, мазкур маҳалла ҳудудидаги ётоқхоналарнинг шарт-шароитлари ўрганилди. Мавжуд камчиликлар юзасидан масъулларга топшириқлар берилди. Шунингдек, низоли оилалар вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар олиб борилди.

Маҳлиё ХОЛОВА

Ўз мухбиримиз,

Навоий вилояти.