Бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири – йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш. Шу мақсадда Президентимиз айни йўналишда берган топшириқларини амалга ошириш мақсадида, Учтепа туманида йўл инфратузилмасини тубдан такомиллаштириш ишлари бошланди. Хусусан, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Ўрикзор” савдо комплекси олдидаги доимий тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини ошириш мақсадида, туман ҳокими бошчилигида чора-тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу ишлар натижасида туман аҳолиси ва пойтахт меҳмонлари учун ҳаракатланиш шароитлари яхшиланиши, тирбандликлар кескин камайиши кутилмоқда.
Ўз мухбиримиз,
Тошкент шаҳри.
