Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари фаолиятида ҳам криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ахборот техноло­гияларидан самарали фойдаланилмоқда. Бунда алоқа коммуникациялари ва ахборот узатиш тузилмаларининг шиша-толали алоқа тармоқларига ўтилганлиги тезкорликни таъминлашда қўл келмоқда. Хусусан, рақамли телефон, видео интернет тармоғи, рақамли, модемли телефон тармоқлари, ГСМ уяли алоқа каналлари ҳамда ултра-қисқа тўлқинли радио тармоқлари тезкорликда ишламоқда. 

Вилоят ҳудудида «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз шаҳар», «102» ягона навбатчилик-диспетчерлик хизмати», «Обод ва хавфсиз маҳалла», «Хавфсиз ҳудуд», «Хавфсиз транспорт» аппа­рат-дастурий комплекс лойиҳалари амалга оширилиб, шаҳар-туман Иибларига инновацион ва замонавий ахбо­рот-коммуникация техно­логия­лари жорий этилмоқда. Жумладан, Ички ишлар бошқармаси, шаҳар-туман ИИБ навбатчилик қисмлари, ҲПБ, Тергов бўлими, ЖҚБ, Т ва ЭҚКБ ҳамда ҳисоб қайд этиш гуруҳлари Иивнинг корпоратив тармоғига уланиб, «Маъмурий жазога тортилган шахс­ларнинг ягона маълумотлар базаси» ёрдамида шахс­ларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилганлигини текшириш, «АИБ-Ўзбекистон» маълумотлар базаси, «Электрон почта», «Жиноят ҳуқуқий статистика», «Э-материал» электрон базалари ва ички ишлар органларига олиб келин­ган фуқаролар­нинг ўз вақтида шахсини аниқлаш учун ўрнатилган «Паспорт-Виза» ААТМ ахборот тизими орқали тегишли сўровномаларни тўғридан-тўғри текшириш йўлга қўйилди. 

Шунингдек, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан 2021-йил 11-фев­ралда тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспекторларининг суд жараёнла­рида масофадан туриб иштирок этишини таъминлаш юзасидан вилоят ҳудуди­даги 768 та ҳуқуқ-тартибот масканига «Темобиле» видеоконференсалоқа дастурлари ўрнатилди. 

Иивнинг тегишли фармойиши ва буйруқлари ижросини таъминлаш мақ­садида вилоят ИИБ қуйи тизимидаги шаҳар-туман ИИБ (ИИОФМБ)ларида жами 25 та Алоҳида махсус хона ташкил этилган бўлиб, барчасида кузатув камералари ўрнатилди. Ҳозирда улардан 19 тасининг кузатув камералари вилоят Навбатчилик қисмига ҳамда Иивнинг Ситуацион марказига интег­рация қилинди.

Жасур ТЎРАЕВ,

маёр.

Қашқадарё вилояти.