ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони, полковник Ҳасан Ботиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ “тезкор дала” тадбири муносабати билан пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмда бўлишди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ҳам нафақат, шахсий таркибнинг жанговарлик маҳорати ва касбий тайёргарлигини синовдан ўтказиш, балки уларга амалий жиҳатдан ёрдам кўрсатишдан ҳам иборат эди.
Шундай қилиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давомида шахсий таркибнинг кун тартибига амал қилиши ҳамда кичик командирларнинг билим ва тажрибаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, аниқланган камчилик ва муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган мазкур тадбир якунида хизмат вазифасини бажариш чоғида сафдошларига ижобий намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбийларга қўмондон томонидан миннатдорлик ҳам билдирилди.
Хусен МИРЗАЕВ,
маёр.
