Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида яшовчи фуқаро А.Н. Юнусобод тумани Ииофмбга мурожаат қилиб, “Сайёд” исмли шахс вояга етмаган фарзанди У.Н.нинг суратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилиб, пул талаб қилиб келаётгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, Сайёд шу йўл билан биринчи марта 3 миллион 500 минг сўм, иккинчи марта 3 миллион сўм пул олган. Бу билан кифояланмай, яна 5 миллион сўм талаб қилган.
Фуқаро мурожаати асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚҲБ Киберхавфсизлик маркази ҳамда туман ИИОФМБ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Тез орада товламачи қўлга олиниб, унинг шахсига айниқлик киритилди. У 2001 йилда Наманган вилоятида туғилган С.М. бўлиб чиқди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, С.М.га нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Шунингдек, С.М.нинг шериги “Акобир” исмли шахсни топиш мақсадида қўшимча тезкор тадбирлар олиб борилди. Кўп ўтмай, савдо дўконида сотувчи бўлиб ишловчи, 2004 йилда туғилган А. М. қўлга олинди. У шериги С.М.нинг гапига кириб, У.Н.нинг бир неча сурат ва видеоларини интернет тармоғига юклагани маълум бўлди.
Айн пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Товламачилик ҳамтовоқларга қимматга тушадиган бўлди.
Олимжон ЭРГАШОВ,
Юнусобод тумани ИИОФМБ
Жиноят қидирув бўлими ходими,
подполковник.
