Бухоро шаҳрида яшовчи Д.Э. исмли аёл қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, Бухоро шаҳрида яшовчи таниши 1989-йилда туғилган М.А. билан ишқий муносабатларда бўлади. Улар ҳаттоки ижтимоий тармоқ орқали ёзишмалар ҳам қилишади. Аёл йигитнинг ишончига киргач, мақсади сари одимлайди. Яъни у ижтимоий тармоқ орқали олиб борган ёзишмаларини турмуш ўртоғига кўрсатиш билан қўрқитиб, бунинг эвазига М.А.дан “Ипҳоне 14 промах” русумли телефон аппаратини олиб беришни талаб қилади. Ноилож қолган йигит вилоят Иибга мурожаат этди.
Яқинда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Д.Э. Бухоро шаҳридаги “Корзинка-1” савдо мажмуаси автотураргоҳида талаб қилган телефон аппаратини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
