Урганч туманидаги “Шодлик” маҳалласида яшовчи Х.Х. гиёҳвандлик воситасини сотиб, бойимоқчи бўлди. У қуритилган “марихуана”ни 199 та гурурт қутисига солиб, 3 дона 3 литрлик шиша идишга жойлади. Сўнгра, бу заҳри қотилни ҳеч ким билмаслиги учун товуқхонаси ичкарисидаги ерни ковлаб, шу жойга қўмиб қўяди.
Кўнгли хотиржам бўлган Х.Х.нинг кўп ўтмай тинчи бузилди. Чунки, ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида унинг ҳам уйи ва ёрдамчи хўжалиги холислар иштирокида кўздан кечирилди ва 199 та гурурт қутисидаги оғирлиги 484 грамм бўлган гиёҳвандлик моддасини топиб олишди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
