Ота-боболаримиз “Тозалик, поклик, саранжом-саришталик бор жойда қут-барака бўлади”, деб бежизга айтишмаган. Шу сабабли Навоий вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида тез-тез ҳашар ташкил этиляпти.
Яқинда вилоятнинг Зарафшон ҳамда Навоий шаҳарларида, Конимех, Томди, Навбаҳор ва Нурота туманларида ҳашар уюштирдилар. Ҳамжиҳатликда ўтган ушбу хайрли тадбир чоғида ҳудудлар чиқинди ва қуриган ўт-ўланлардан тозаланди, дарахтларга шакл берилиб, улар оқланди, экинлар суғорилди. Шунингдек, бинолар ичкариси ҳам чанг-ғуборлардан холи бўлди, иш буюмлари тартибга солиниб, хонаки гуллар ўтқазилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
